1

Тошкент вилоятида яна бир фоторадар ишга тушди

ЖАМИЯТ 19.04.2018, 15:28
Тошкент вилоятида яна бир фоторадар ишга тушди

Тошкент вилояти ИИБ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизматидан ЎзАга хабар қилинишича бугундан эътиборан халқаро аҳамиятга эга бўлган А 373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 142-километри – “Қорахитой” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида фоторадар ишга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бугундан эътиборан бу фоторадар тезликни меъёридан оширган ҳайдовчиларни расман аниқламоқда.

Қоидабузар транспорт воситалари эгаларига қонунчиликда белгиланган тартибда қарор чиқарилиб, яшаш манзилига юборилади.

Хабарда йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниқлашга мўлжалланган, автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари вилоятнинг бошқа асосий йўллари ҳамда шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ўрнатилиши айтилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1