1

Қариндошларингиз орасида судланганлар бор экан деган баҳоналар билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланди

ЖАМИЯТ 19.04.2018, 15:59
Қариндошларингиз орасида судланганлар бор экан деган баҳоналар билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-476, 18.04.2018 й.) имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қонун билан Меҳнат кодексининг 78-моддасига қўшимча киритилиб, шахснинг муқаддам судланганлиги, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ёҳуд яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмасликни таъқиқловчи норма ўрнатилди.

Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликда шахсни яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилиши тартиблари аниқ белгиланмаганлиги, фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилаётганлиги муносабати билан ишлаб чиқилган эди.

Масалан, биргина 2016 йилда Адлия вазирлигига фуқаролардан яқин қариндошларининг ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилиш рад этилганлигидан норози бўлиб 33 та мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур норма бугундан кучга кирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1