1

Россиялик рассом Алексей Дмитриев ижодига оид кўргазма ташкил этилди (фото)

МАДАНИЯТ 19.04.2018, 17:46
Россиялик рассом Алексей Дмитриев ижодига оид кўргазма ташкил этилди (фото)

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида мамлакатимизда ўтаётган Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида россиялик рассом Алексей Дмитриев ижодига оид кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада Леонид Соловьёв қаламига мансуб "Хўжа Насриддин ҳақида ҳикоя" китобига рассом томонидан ишланган суратлар, чизги ва эскизлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилмоқда.

Қув ҳамда муғомбир, топқир ва ҳозиржавоб Хўжа Насриддин халқимизда Насриддин Афанди номи билан ҳам машҳур. Бу жиҳатлар россиялик мусаввир ижодида ҳам яққол акс этган.

– Мен бу санъат фестивалида қатнашаётганимдан жуда мамнунман, – дейди мусаввир А.Дмитриев. – Мазкур ижодий лойиҳа турли давлатларнинг ижодкорлари билан ўзаро фикр алмашишда, ишлари билан батафсил танишишда, янги-янги номларнинг кашф этилишида муҳим аҳамият касб этади. Биз талабалик чоғимизда бундай тадбирлар, фестиваль ва йирик кўргазмалар ҳақида фақат орзу қилар эдик.

Тадбир доирасида россиялик рассом иштирокида китоб графикаси бўйича маҳорат сабоқлари ҳам ўтказилди.

3.JPG

8 (1).JPG

16.JPG

17.JPG

23.JPG

24.JPG

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1