Самарада дарё бўйида жойлашган “Старая пристань” деб номланган ресторан муз бўлаги билан бирга оқиб кетди, дея хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Кўкламдаги эрувгарчилик туфайли дарё юзасини эгаллаган музлар эриб, катта муз оқими пайдо бўлди. Муз оқими катта тезлик билан келиб пристанга қўшиб дарё лабидаги ресторанни ҳам жойидан силжитганча, оқизиб кетди.
Кейинроқ пароходлар ёрдамида ресторан қирғоқда шатакка олинди. Ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмади.






