АсосийDunyo

Францияда бир одамнинг юзи икки марта алмашди (Видео)

'Францияда бир одамнинг юзи икки марта алмашди (Видео)'ning rasmi

Францияда бир одамнинг юзи икки марта алмашди, дея хабар берди Lenta.ru нашри.

Франциялик Жером Амон (Jérôme Hamon) нейрофиброматоз, яъни юздаги турли шишларнинг пайдо бўлишидан қаттиқ азият чекарди. 2010 йили унга донорнинг юзи кўчириб ўтказилди.

2015 йили Амон шамоллаб қолиб, антибиотиклар қабул қилади. Натижада эса кўчириб қўйилган ножинс аъзо битмай қолаверади. 2017 йилнинг ноябрь ойида Амоннинг “икинчи” юзи олиб ташланади.

Янги донорни топиш учун икки ой вақт кетади. Шу вақт ичида Амон кўриш, эшитиш, сўзлаш қобилиятидан маҳрум бўлади. “Учинчи” юз эса 2018 йилнинг январь ойида кўчириб ўтказилади. Қўш операцияни Лорен Лантьери исмли жарроҳ амалга оширган.

Орадан уч ой ўтканига қарамай, Амон ҳамон лабларини қимирлатолмайди, кўчириб ўтказилган юз унинг бош суяги шаклига унчалик ҳам тўғри келмаган. Аммо Амон батамом тузалиб кетишига ишонади.


Бошқа янгиликлар