АсосийJamiyat

​Раъно Шодиева имконияти чекланган болалар боғчасида бўлиб, қувончли лаҳзаларни ҳадя қилди

'​Раъно Шодиева имконияти чекланган болалар боғчасида бўлиб, қувончли лаҳзаларни ҳадя қилди'ning rasmi

Кеча, 19 апрель куни Шовот туманидаги 19-сонли 6 ёшгача бўлган юриш имконияти чекланган болалар боғчасида катта байрам бўлди. Бу ҳақда Қаҳрамон Қуронбоевнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

Имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Раъно Шодиева масканда бўлиб, болажонларга қувончли лаҳзаларни ҳадя қилди.

— Аслида мана шу кичкинтойларнинг митти юрагида олам-олам меҳр мужассам. Ҳақиқий иқтидор учқунларини уларнинг нигоҳларида кўрдим. Сизлар бизнинг келажагимизсиз, - деди Раъно Шодиева.

Учрашув байрам тантаналарига уланиб кетди. Болажонларнинг концерт дастури меҳмонларга манзур бўлди.


Улардаги иқтидорни кашф этган Раъно Шодиева боғча тарбияланувчиларига Ёшлар иттифоқининг совғаларини тақдим этди. Яна Хоразмга келса, албатта улар билан учрашишга ваъда берди.


    Бошқа янгиликлар