1

Ўзбекистонда яна битта уюшма давлат рўйхатидан ўтказилди

ЖАМИЯТ 20.04.2018, 21:23
Ўзбекистонда яна битта уюшма давлат рўйхатидан ўтказилди

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар тарқатди.

Шу муносабат билан 2018 йил 19 апрель куни вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Ахмедовга ташкилотни давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида театр санъатини янада ривожлантириш, театрларнинг давр талабларига мос репертуарларини шакллантириш, саҳна ижодкорларига қулай шароит ва кенг имкониятлар яратишга кўмаклашиш ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1