1

​Тожикистон делегацияси Самарқандга келди

ЖАМИЯТ 20.04.2018, 21:50
​Тожикистон делегацияси Самарқандга келди

Бугун Самарқанд ва Суғдликлар ўзбек тожик халқлари ўртасидаги азалий дўстлик, қардошлик муносабатлари янгича мазмун касб этган яна бир тантананинг гувоҳи бўлишди. Суғд вилояти ҳокими Ражаббой Аҳмадзода бошчилигида Тожикистон делегацияси Самарқандга ташриф буюрди. create

Меҳмонларни Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев бошчилигидаги кенг жамоатчилик вакиллари қарши олди.

Маросимда икки вилоятнинг жамоатчилик вакиллари, фаоллар, ишбилармон тадбиркорлар ва чегара ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этишди.

«Жартепа» ўтказиш пунктида ташрифга бағишланган махсус концерт дастури уюштирилди.

Самарқандда икки вилоят ўртасида бизнес-форум, саноат маҳсулотлари кўргазмаси, маданий дастур ва футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1