1

Қорақалпоғистоннинг энг чекка ҳудудига "Саломатлик поезди" етиб келди

ЖАМИЯТ 22.04.2018, 12:15
Қорақалпоғистоннинг энг чекка ҳудудига "Саломатлик поезди" етиб келди

Қорақалпоғистоннинг энг чекка ҳудудига "Саломатлик поезди" етиб келди. Бу ҳақда Kruz.uz нашри хабар бермоқда.

Аввал хабар қилинганидек, “Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури доирасида республикамизнинг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи аҳолига сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саломатлик поезди" акциясини ўтказмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган хайрия акцияси доирасидаги навбатдаги “Саломатлик поезди" бугун Қорақалпоғистон Республикасининг чекка чегара ҳудудидаги “Қорақалпоғистон" ОФЙга этиб келди.

“Саломатлик поезди"ни кутиб олиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирларлар Кенгаши Хотин-қизлар қўмитасидан Г.Бахиева Соғлиқни сақлаш вазирлигидан Ф.Абдуллаев ва Қўнғирот тумани Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ж.Аметовалар иштирок этди.

- “Қорақалпоғистон" ОФЙ ҳудудида 3216 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 1546 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади, - дейди Г.Бахиева. - Айни пайтда “Саломатлик поезди"да юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, “Саломатлик поезди" ушбу ҳудудда икки кун мабойнида аҳолига ёрдам кўрсатади ва душанба куни Жаслиқ станциясининг яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб-интернатларига тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1