21 апрель эрталаб 07:40 да Қозоғистоннинг Кордай тумани ҳудудидан ўтувчи «Ғарбий Европа - Ғарбий Хитой» автомобиль йўлининг 205 километрида “Олмаота-Чимкент” йўналишида ҳаракатланаётган «Mеrсеdеs Sprintеr» микроавтобуси тўкилган тош уюмига урилиб ҳалокатга учраган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Микроавтобусда 19 киши бўлиб, уларнинг 17 нафари Ўзбекистон, 2 нафари Қозоғистон фуқаролари бўлишган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 8 киши шифохонага ётқизилган.
Бирламчи маълумотларга асосан, ҳалок бўлганларнинг икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бир нафари Қозоғистон Республикаси фуқароси. Жабрланганларнинг етти нафари Ўзбекистон фуқаролари.
Жабрланганлар Жамбул вилоятининг Кордай марказий шифохонасига жойлаштирилган.
ЙТҲ натижасида ҳалок бўлганлар:
Мадатов Ш., 1977 й.т.
Тешабуев А., 1971 й.т.
Жабрланганлар:
Жамалов И., 1971 й.т.
Ҳакимов А., 1969 й.т.
Калмурзаев Б., 1994 й.т.
Ҳусанов Э., 1986 й.т.
Давронов Х., 1976 й.т.
Мадатов А., 1968 й.т.
Мадатов Д., 1981 й.т.
Қозоғистон Республикаси Жамбул области Кордай туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида “Тезкор рақам” очилди.
(+998 71) 147-10-50






