Буюк Британия қироллик оиласида яна бир чақалоқ дунёга келди.
Шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон яна бир ўғил фарзандлик бўлишди.
Аввалроқ хорижий оммавий ахборот воситалари Кембриж герцогиниясининг аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетилгани ҳақида хабар тарқатишган эди.
23 апрель куни эса Кейт Миддлтон ўғил фарзандни дунёга келтиргани маълум қилинган.
Янги туғилган чақалоқнинг вазни 3,9 ташкил этди. Бола Британия тахтига бешинчи ворис хисобланади.
Айни пайтда она ва боланинг аҳволи яхши. Шаҳзода Уильям ўғли ва турмуш ўртоғини туғуруқхонадан олиб кетди.
Кенсингтон саройида эса қироллик оиласи ушбу хушхабарни катта хурсандчилик билан билан нишонлашни бошлаб юборишди.






