1

Фарғонада ҳайдовчи пиёдани ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетди

ЖАМИЯТ 26.04.2018, 14:50
Фарғонада ҳайдовчи пиёдани ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетди

Фарғона шаҳрида йўл–транспорт қоидасининг бузилиши натижасида ҳайдовчи пиёдани уриб юборди ва воқеа жойидан қочиб кетди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

"25 апрель куни соат 23.20ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Бақай кўчасида ҳайдаб кетаётиб пиёда, 1968 й.т. Радик Тоштемировни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган. Натижада Радик Тоштемиров жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган ҳайдовчи ва унинг автомобили ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлганларни 102 телефон рақами орқали хабар беришларини сўраймиз", - дейилган хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1