1

Жамоавий мурожаатлар ягона платформага жойлаштирилмоқда

ЖАМИЯТ 27.04.2018, 15:04
Жамоавий мурожаатлар ягона платформага жойлаштирилмоқда

Аввалроқ, “Менинг фикрим” махсус веб-порталининг ишга тушиши ҳақида хабар берган эдик.

Порталда фуқароларнинг илк жамоавий мурожаатлари жойлаштирилди. Жумладан:

- мактабларда ўқувчилардан, уларнинг ота-оналаридан пул йиғиш ҳолатларига барҳам бериш ва бунга йўл қўйган шахсларга жавобгарлик белгилаш лозим;

- темир йўл вокзалларига кириб-чиқишни эркинлаштириш лозим;

- аёллар ва эркаклар учун никоҳ ёшини бир хил этиб (18 ёш) белгилаш лозим;

- бозорлар ҳисобидаги дўкон ва расталарни онлайн ижарага бериш ва электрон ҳисобга олиш тизимини жорий этиш.

Эслатиб ўтамиз, 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида “Менинг фикрим” махсус веб-портали яратилиши белгиланган эди. Бунда интернет тармоғида Парламент ва фуқаролар ўртасида электрон жамоавий мурожаат киритиш имкони берувчи махсус майдон яратиш назарда тутилган эди.

www.meningfikrim.uz портали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти ҳамда қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1