АсосийJamiyat

Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитасига янги раис сайланди

'Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитасига янги раис сайланди'ning rasmi

Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева иштирок этган мажлисда ташкилий масала кўрилди.

ЎзА хабарига кўра, Марҳабо Ғафурова ўз аризасига кўра Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасидан озод этилди.

Шу пайтгача Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири вазифасида ишлаб келаётган Шодиева Ҳамротош Нормуродовна Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланди.

    Бошқа янгиликлар