1

Осиё Олимпия Кенгаши Президенти Ислом Каримов билан боғлиқ ёрқин хотираларни ёдга олди

ЖАМИЯТ 29.04.2018, 18:20
Осиё Олимпия Кенгаши Президенти Ислом Каримов билан боғлиқ ёрқин хотираларни ёдга олди

Хабарингиз бор, кеча Осиё Олимпия Кенгаши Президенти Шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах юртимизга ташриф буюрганди. Меҳмон ташрифининг биринчи кунида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар билан учрашув ўтказганди.

Бугун мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. У ерда мартабали меҳмон Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова билан учрашув ўтказди. Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчановлар ҳам иштирок этишди. Суҳбат давомида томонлар марҳум Президентга оид хотираларни ёдга олишди.


Учрашув якунида Татьяна Акбаровна меҳмонларга эсдалик совғасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг хаёт йўли ва фаолиятига бағишланган ажойиб китобни туҳфа этди. Томонлар ушбу китобни томоша қилишар экан, Ислом Каримов билан боғлиқ ёрқин хотираларни ёдга олишди.

МОҚ хабарига кўра, Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий Олимпия қўмиталари Ассоциацияси Президентининг мамлакатимизга амалга оширган ташрифи ниҳоясига етди. Бугун Шайҳ Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабах Тошкентдан Теҳронга жўнаб кетади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1