1

Ўзбекистон Афғонистонга реанимация автомобилларини етказиб беради

ЖАМИЯТ 29.04.2018, 20:50
Ўзбекистон Афғонистонга реанимация автомобилларини етказиб беради

Ўзбекистон Афғонистонга умумий қиймати 5,7 миллион доллар бўлган 121 дона реанимация автомобиллари етказиб беради.

Ўзавтосаноатэкспорт АЖ Ўзбекистон-Афғонистон савдо уйи билан биргаликда шанба куни 12 та Isuzu автомобилларини Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигига топширди.

"Ушбу автомобиллар Самарқанд автомобил заводида ишлаб чиқарилган. Уларни етказиб бериш бўйича шартнома ўтган йилнинг декабрида имзоланган эди. Барча автомобиллар 2018 йил давомида етказиб бериш режалаштирилган", — дейилган Ташқи савдо вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Афғонистонга 25 та Isuzu автобуслари учта New Holland тракторлари ва бошқа техника етказиб берган эди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1