1

Бухорода лифтда қолган болалар қутқарилди

ЖАМИЯТ 29.04.2018, 20:51
Бухорода лифтда қолган болалар қутқарилди

28 апрель куни Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бухоро шаҳрида яшовчи Н.Насруллаев телефон орқали мурожаат қилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар беради.

Хабарга кўра, шаҳарнинг Мустақиллик кўчасидаги кўп қаватли уйда техник носозлик сабабли лифт ишдан чиққан, кабинада эса уч нафар вояга этмаган болалар қўрқув ҳолатида ёрдам сўрашган.

Бошқарма қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига этиб боришди, махсус қутқарув асбоблари ёрдамида лифт эшиги очилиб болалар чиқариб олинди. Болалар соғ-саломат эканлиги ҳақида хабарда маълум қилинган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1