1

Шошилинч тиббий ёрдам тизими такомиллаштирилмоқда

ЖАМИЯТ 29.04.2018, 21:20
Шошилинч тиббий ёрдам тизими такомиллаштирилмоқда

Президентнинг жорий йил 25 январдаги қарори билан 2018 йилда шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Унда, хусусан:

- тез тиббий ёрдам хизматининг соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасалари билан самарали интеграциясини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини, кўрсатилаётган хизматларнинг тезкорлиги ва сифатини ошириш;

- Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

- тез тиббий ёрдам хизмати ихтисослаштирилган автотранспортини замонавий тиббий ускуналар ва рақамли радиоалоқа воситалари (рациялар) билан жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш;

- шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал ривожлантиришни таъминлайдиган илмий тадқиқотларнинг устувор ва истиқболли йўналишлари ҳамда илғор технологияларни ҳисобга олган ҳолда тиббий кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш назарда тутилган.

Дастурни амалга ошириш учун 37,45 млрд. сўм ва 10,34 млн. АҚШ доллар сарфланиши режалаштирилган.

Қарор асосида бутун республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган туну-кун ишлайдиган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган Call-марказлар ташкил этиш белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1