АсосийDunyo

Британияда ҳайдовчи машинани уч маротаба одамлар устига ҳайдади

'Британияда ҳайдовчи машинани уч маротаба одамлар устига ҳайдади'ning rasmi

Буюк Британиянинг Ньюпорт шаҳри марказида енгил машина ҳайдовчиси автомобилни уч маротаба одамлар устига ҳайдади, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Ҳодиса оқибатида тўрт киши жабрланди, улар касалхонага ётқизилди. Одамлар машинани тўхтатиб, ундан ҳайдовчини туширишга ҳаракат қилишган. Бироқ ҳайдовчи тезликни ошириб, қайта-қайта оломон устига машина ҳайдаб, уларни босишга уринган. Бироздан сўнг автомобиль воқеа жойидан бироз нарида ёқиб юборилган ҳолда топилган.

Жиноят юзасидан 20 ёшли қора танли йигит қўлган олинган. Ҳозирча унинг исми-шарифи ошкор этилмаган. Полиция терговни давом эттирмоқда.

Нашрнинг хабар беришича, воқеа юз берган вақтда Ньюпорт шаҳрида олти минг нафар югурувчи иштирокидаги марафон ўтказилаётган бўлган. Мазкур ҳодисадан сўнг шаҳар кўчаларидан бири батамом ёпилган.

    Бошқа янгиликлар