1

Тошкентда скутерли патрул хизмати пайдо бўлди

ЖАМИЯТ 30.04.2018, 11:25
Тошкентда скутерли патрул хизмати пайдо бўлди

Тошкент шаҳрида мотороллерли пост-патрул хизмати ишга тушди, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.

Айни дамда, скутерли патруллар пойтахтнинг маркази — Амир Темур хиёбони ва унинг ён атрофи, Форумлар саройи ва “Hyatt Regency” меҳмонхонаси ҳудудида тажриба тариқасида хизмат вазифаларини ўташмоқда.

ИИББ хабарида айтилишига кўра, пост-патрул хизматида мотороллерлардан фойдаланиш жуда қулай, чунки тор кўча ёки тирбандлик бўлган йўллардан енгил ҳаракатланиши мумкин. Устига-устак скутер жуда тежамкор бўлиб у 100 км масофага бор йўғи 2 литр ёнилғи сарфлар экан. Шунингдек унинг яна бирқулайлик томони – унинг товушининг жуда пастлигидир. Бу унга тунги вақтларда аҳолини безовта қилмаган ҳолда хизмат ўташ имконини беради.

В Ташкенте появился уникальный патруль на скутерах

Маҳаллий аҳоли “ППХ” ёзувли мотороллерда юрган ИИБ ходимларига ижобий баҳи беришга улгуришган. Хусусан, ижтимоий тармоқларда скутерли пост-патрул хизматлари тасвирланган фотосурат остига “Браво!”, ”Ажойиб фото, йўл тирбанд бўлишига қарамай бемалол ҳаракатланишмоқда“, ”Баракалла, буни янада кўпайтириш керак!”, “Экологияга сал бўлсада фойдаси бор, лекин”, “Ниҳоят қонун ҳимоячиларининг халқ учун хизмат қила бошлаганига гувоҳ бўляпмиз”, “Жуда чиройли” каби изоҳлар қолдиришган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1