1

Телефонда жанжаллашганлар иши судда кўрилди

ЖАМИЯТ 30.04.2018, 11:30
Телефонда жанжаллашганлар иши судда кўрилди

Бир-бирларини телефон орқали ҳақорат қилган икки фуқаронинг иши Жиззах вилояти Маъмурий ишлар бўйича Дўстлик тумани судида кўриб чиқилди, деб ёзади ЎзА.

Туман деҳқон бозорида арзимаган сабаб билан келишолмай қолган Содиқ билан Даврон жанжални телефон орқали давом эттирди. Содиқ инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилувчи хабарлар ёзиб телефон орқали Давронга жўнатди. Даврон ҳам телефонда ҳақорат йўллашда ундан қолишмади.

Ушбу жанжал Маъмурий ишлар бўйича туман судида кўриб чиқилганда иккала фуқаро ҳам нафақат тилга эрк бериш, замонавий ахборот технологиялари воситасида бировларни ҳақорат қилиш ҳам қонунда инсон қадр-қимматини ҳақоратлаш ҳисобланиб, бундай хатти-ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик, агар бу ҳаракат такроран содир этилса, жиноий жавобгарлик белгиланганини англаб етди.

Бу ишни кўриб чиққан суд ҳайъати томонларнинг айбига иқрорлиги, хатти-ҳаракатларидан астойдил пушаймон бўлиб, кечирим сўраганликларини инобатга олган ҳолда жавобгарликдан озод қилиб огоҳлантириш билан кифояланди, деб маълум қилди Маъмурий ишлар бўйича туман суди раиси М.Нурматов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1