1

Гўшт арзон бўлади...ми?

ЖАМИЯТ 30.04.2018, 11:34
Гўшт арзон бўлади...ми?

2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинган айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашё турлари рўйхатида тирик йирик қорамол, тирик қўй ва эчкилар, йирик қорамол гўшти ҳам бор.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёларнинг айрим турлари ҳақида маълумот берилди.

Булар – тирик йирик қорамол; тирик қўй ва эчкилар; йирик қорамол гўшти, барра ёки совутилган; барра, совутилган (музлатилганидан ташқари) қўй ёки эчки гўшти; янги ва совутилган картошка; соя ловияси, майдаланган ёки майдаланмаган; кунгабоқар уруғи, майдаланган ёки майдаланмаган; кунжут уруғи; шакарқамиш ёки лавлаги шакари ва кимёвий тоза сахароза, қаттиқ ҳолатда каби маҳсулотлар.

Шунингдек, Президентимизнинг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан, бозорни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аграр комплексни ривожлантириш, ижтимоий ва давлат-хусусий шерикликнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш, озиқ-овқат бозори барқарорлигига таҳдидларни ўз вақтида бартараф этиш, озиқ-овқат товарлари импортини қулай божхона-тариф тартибга солиш бўйича чораларни белгиловчи «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1