1

Пойтахдаги мактаб чиқиндихонаси олдидан машқ гранатаси топилди

ЖАМИЯТ 30.04.2018, 11:50
Пойтахдаги мактаб чиқиндихонаси олдидан машқ гранатаси топилди

Бугун, 30 апрель куни Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 6-мактаб чиқиндихонаси олдидан тонгда қўл гранатасига ўхшаш буюм топилгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Ахборот-мультимедиа маркази хабар бермоқда.

Қайд этилишича, воқеа жойига етиб борган мутахассислар кўрсатилган жойда устига "Учебная" деб ёзилган қора рангли машқ қўл гранатасини топган.

Ҳозирги вақтда ушбу қурилманинг қандай қилиб тегишли ўқув иншооти ҳудудидан ташқарига чиқиб қолгани сабаблари ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1