1

“Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўналишидаги автобус ағанаб кетди

ЖАМИЯТ 30.04.2018, 17:22
“Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўналишидаги автобус ағанаб кетди

Бухоро вилоятининг Жондор туманида 29 апрель куни соат 10.50ларда, Ғиждувон туманида яшовчи, Ж.Музаффаров бошқарувидаги “Сетра” русумли автобусини туман ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 319-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида автобуснинг орқа ўнг ғилдираги балони ёрилиб кетиши натижасида автобус йўл четига чиқиб ёнбошлаган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада автобусда йўловчи сифатида кетаётган 49 нафар йўловчилардан 4 нафари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Шунингдек, автобусда йўловчи сифатида кетаётган 26 нафар йўловчига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳамда қолган 19 нафар йўловчи жароҳатланмаганлар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1