1

Бир ҳафтада 100 мингга яқин ҳайдовчига чора қўлланилган

ЖАМИЯТ 30.04.2018, 17:24
Бир ҳафтада 100 мингга яқин ҳайдовчига чора қўлланилган

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлигининг қайд этишича, 23-29 апрель кунлари республика автомобиль йўлларида 150 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Уларда 154 фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган.

Хабарларга кўра, ўтган ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 82 минг 124 қоидабузарликлар аниқланган. Улар орасида хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган 14 минг 672 ҳайдовчи қоидабузарлик сони бўйича етакчилик қилган. Белгиланган тезлик талабини бузган 13 минг 303 ҳайдовчи эса иккинчи ўринда турса, одам ташиш қоидасига амал қилмаган 11 минг 66 ҳайдовчи учинчи ўринни банд қилган.

Шунингдек, бир ҳафта давомида республика йўлларида 1 минг 718 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётганда тўхтатилган. 933 ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузган, 286 ҳайдовчи транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган, 773 ҳайдовчи эса ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган.

Барча қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1