1

Анқара шаҳрида хорижий ОАВ ходимлари учун дипломатик журналистика курслари очилди

ЖАМИЯТ 30.04.2018, 19:44
Анқара шаҳрида хорижий ОАВ ходимлари учун дипломатик журналистика курслари очилди

«Анадолу» ахборот агентлиги ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) томонидан ташкил этилган курсларда дунёнинг 15 мамлакати, жумладан, Болтиқбўйи ҳудуди, Жануби-шарқий Осиё ва Африка давлатларининг журналистлари иштирок этди.

Бундан мақсад — журналистларнинг умумий тармоғини яратиш, дипломатик соҳадаги воқеалар ва жараёнларни ёритиб бериш, ОАВ вакилларини Туркия сиёсати билан таништириб бориш ва шу орқали мамлакатлар ўртасидаги ахборот ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишдан иборат.

«Анадолу» агентлиги Ахборот академиясининг мувофиқлаштирувчи ёрдамчиси Хайри Четинкуш тингловчиларга агентлик фаолияти тўғрисида сўзлаб берди.

Унинг айтишича, агентлик ваколатхоналари дунё минтақаларида жойлашган бўлиб, улар ахборотларни 13 тилда узатиб боради, агентлик келажакда ҳам офисларини янада кенгайтиришни режалаштирган.

Тингловчилар учун ўқув режаси доирасида инглиз тилида 78 соатлик амалий ва назарий машғулотлар олиб борилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1