1

Тошкентда ретро автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтади

ЖАМИЯТ 30.04.2018, 20:06
Тошкентда ретро автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтади

6 май куни Тошкентдаги «Анҳор Локомотив» истироҳат боғида «Retro Uz» автоҳаваскорлар клубининг ретро автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Facebook’да хабар берилди.

Кўргазмада Тожикистон ва қозоғистонлик меҳмонларнинг ҳам иштироки кутилмоқда.

Ташриф буюрувчилар камида 60 йиллик тарихга эга автомобиль ва мотоциклларни томоша қилиши мумкин бўлади. Улар орасидан таъмирланган ва мукаммал ҳолатга келтирилган «Чайка», Иккинчи жаҳон уруши даврларида машҳур бўлган «Полуторка» юк машинаси, 1937 йилги Mercedes ва бошқа камёб моделлар ўрин олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1