1

Жанубий Кореяда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди

МАДАНИЯТ 02.05.2018, 11:44
Жанубий Кореяда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди

Жорий йилнинг 30 апрель куни Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари ва Корея Ривожланиш Институти (KDI) ҳамкорлигида “Кореяда Ўзбекистон куни” мавзусида маданий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбир Сеул шаҳридаги Ҳонгреонг илмий мажмуасида (Hongreung Knowledge Complex) ўтказилган бўлиб, унда айни вақтда Корея Республикасида стажировка ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари, Корея Ривожланиш Институти ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва институт тадқиқотчилари иштирок этдилар.

5_2.png

Тадбирнинг дастлабки қисмида, Кореялик иштирокчилар Ўзбекистоннинг бой тарихи, қадимий шаҳарлари, туризм имкониятлари, мазкур йўналишда юртимизда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда тарихий маданий мерос объектлари ва гўзал табиат масканлари билан батафсил таништирилди.

7_2.png

Тадбирнинг иккинчи қисмида юртимизнинг моддий маданий мероси бўлган халқ ҳунармандчилиги буюмлари ва миллий кийимларни ўзида мужассам қилган кўргазма ўтказилди. Тадбир сўнгида икки давлат вакиллари биргаликда Хоразм лазгисига рақсга тушгани Кореялик меҳмонларнинг Ўзбекистон маданиятига қизиқишини янада орттирди.

9.png

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг ёзишича, Ўзбекистоннинг серқуёш ўлкасида етиштирилган мева маҳсулотлари иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди ва келажакда саёхат учун юртимизга ташриф буюриш истаги билдирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1