Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг 2 май куни соат 02:39 ларда Қозоғистон Республикаси Ғарбий-Қозоғистон вилояти, Акжаик тумани, "Лбиенск" қишлоғи ҳудудидан ўтувчи «Уралск - Атирау» автомобил йўлида ҳаракатланаётган «МАН» русумли юк автомобили билан «Сетра» русумли автобус (автобусда йўловчилар бўлмаган) тўқнашган, деб хабар қилади ФВВ ахборот хизмати.
Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида, 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вафот этган:
1. Нематов Олим, 1978 й.т. («МАН» русумли, юк автомобил ҳайдовчиси, яшаган манзили: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Фурқат кўчаси, 22-уй).
2. Гафуров Фарид, 1975 й.т. («Сетра» русумли автобус ҳайдовчиси, бирламчи маълумотга кўра, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшаган).

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари томонидан вафот этган фуқаролар бўйича маълумот уларнинг яқин қариндошларига етказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси билан биргаликда вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш бўйича ташкилий тадбирлар режалаштирилмоқда.






