АсосийDunyo

Арктикада муздан Трампнинг улкан боши ясалади

'Арктикада муздан Трампнинг улкан боши ясалади'ning rasmi

Финларнинг “Эриётган муз” номли нодавлат экологлар ташкилоти Trumpmore лойиҳаси доирасида АҚШ президенти Дональд Трампнинг улкан бошини муздан ясашади, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Трампнинг муздан ясалган боши Ер юзидаги иқлим ўзгаришлари ҳақидаги кўргазмали қурол вазифасини ўтайди. Фаолларнинг таъкидлашича, муз билан бирга бу ҳодисани тан олмаган Трампнинг боши ҳам эрийди.

“Глобал исиш бугуннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Шундай одамлар ҳам борки, улар мазкур ҳодисани тан олишни исташмайди. Бу ёдгорликни ҳаммамиз учун ясаяпмиз, унинг эришдан олдин қанча вақт сақланишини кузатамиз. Чунки одамлар фақатгина кўзи билан кўрган нарсаларгагина ишонишади”, деб маълумот берди “Эриётган муз” гуруҳининг раиси Николас Прието.

Арктик ёдгорликнинг баландлиги 35 метрни, эни эса 20 метрни ташкил этади. Трампнинг музли бошини яратишда фин ва мўғул ҳайкалтарошлари иштирок этиши кўзда тутилган бўлиб, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун ташкилот 400 минг евро ва уни ясаш учун қулай бўлган муз бўлагини топиши лозим.

Дональд Трамп иқлимнинг глобал ўзгариши ҳақидаги фикрларни тан олмай, мазкур муаммони “ақллилар томонидан пул ундириш йўли” деб танқид қилган эди.

    Бошқа янгиликлар