Буюк Британияда компьютер тизимидаги техник носозлик туфайли 270 нафарга яқинаёл кўкрак саратони касаллиги қурбонига айланган, деб хабар берди РИА новости нашри.
Деярли ярим миллионга яқин аёлтиббий кўрикдан ўтиш чақирув хатини олмаган. Соғлиқни сақлаш хизмати томонидан текширувдан ўтиш зарурлиги тўғрисидаги хатлар 50 ёшдан 70 ёшгача бўлган мамлакатдаги барча аёлларга автоматик тарздаюборилиши лозим эди.
Бироқ, 500 мингга яқин аёллар хатни олишмаган. Улар ҳеч қачон чақирув хатикелмаганини таъкидлашмоқда.Маълум бўлишича, тизим 2009 йилда мувафаққиятсизликка учраган. Шундан сўнг, автоматик тарзда хабарлар юборилишида муаммолар пайдо бўлган.
Бироқ,шу вақтга қадар бундан ҳеч кимнинг хабари бўлмаган. Ҳозирда 270 нафар аёл кўкрак саратони туфайли ҳаётдан кўз юмган бўлиб, агар улар касаллик ҳақида вақтида хабар топганларида бунинг олди олинган бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири Жерми Хант ҳаётдан кўз юмган аёлларнинг оила аъзоларидан узр сўради ва мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилишини маълум қилди.






