АсосийDunyo

“Пушти ранг жаннат” сайёҳлар эътиборини тортмоқда

'“Пушти ранг жаннат” сайёҳлар эътиборини тортмоқда 'ning rasmi

ЯпониянингФудзияма ҳудуди минглаб сайёҳлар эътиборини ўзига жалб қилмоқда, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

800 мингдан ортиқ гуллар тоғ ён бағрида ўзига хос гилам ҳосил қилмоқда. Фудзияма тоғ ён бағрида барпо этилгангулзор“Пушти ранг жаннат” номини олди. Бу ерда 8 турдаги ранг-баранг гулларни кўриш мумкин.

Гулзор 2,4 гектар майдонда ташкил этилган. Унинг бундай номланишига эса майдондаги барча гуллар пушти рангда эканлиги сабаб бўлди. Ушбу баҳорги маросим ҳар йили майнинг ўрталарида бўлиб ўтади.

Бироқ, бу йил ҳаво ҳароратининг иссиқлиги туфайли майнинг илк кунлариданоқ фестиваль бошлаб юборилди.Ҳозирда бу ерга келаётган кўп сонли сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари “пушти ранг гилам” фонида суратга тушишмоқда. У май ойинингсўнгига қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар