Канаданинг Нью-Брансуик провинциясида юз бераётган сув тошқинлари туфайли аҳоли кўчириш ишлари олиб борилиши хақида огохлантирилди.
Кучли сел туфайли келиб чиққан тошқинлар бир қатор муаммоларни пайдо қилмоқда. Жумладан, транспорт, электр энергияси узилиши шулар жумласидандир.
Ҳукумат вакиллари эвакуация ишларини Сент-Жон дарёсининг жанубий қисмида яшовчи одамлардан бошлашни режалаштиришган. Сабаби сўнгги 48 соат ичида сув сатҳи кескин кўтарилиши кутилмоқда.






