АҚШ чегараларидаайни дамда ноқулай шароитда кун кечираётган Марказий Америкалик муҳожирларга Border Angels,яъни чегара фаришталари номини олган кўнгиллилар гуруҳи ёрдам кўрсатишни бошлади, деб абар РИА новости нашри.
АҚШ ва Мексика чегараларида юзлаб одамлар чегаралардан ўта олмай, шу ернинг ўзида яшашга мажбур бўлишмоқда. "Border Angels" номли нотижорат ташкилотга аъзо бўлган Сан Дийеголик кўнгиллилар гуруҳибошпанасиз одамларни қўллаб-қуватлаш мақсадида уларга кўмак беришмоқда. Уларзарурий бўлган озиқ-овқат махсулотлари ва ичимлик суви билан қочоқларни таъминлашмоқда.
Муҳожирларнинг бир гуруҳи АҚШга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Аммо улар жавобни қанча вақт кутишлари номаълум. Миграция хизматиқочоқлар масаласи қачон ҳал бўлиши аниқ эмаслигини таъкидламоқда. Марказий Америкалик муҳожирлар шу шароитда бир неча ой кутишлари мумкин.






