Американинг Иллинойс штатидаги Мэттун шаҳрида яшовчи икки уй бекаси товалар ёрдамида бир-бирига тан жароҳати етказгани учун қамоққа олинди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Маиший муаммолар туфайли икки аёл ўртасида жанжал чиққан. Полиция 24 ёшли Тайтия Кушман (Tytia Cushman) ва 22 ёшли Брук Белтс (Brooke Beltz)ларни қўлга олган.
Нашрнинг хабар беришича, Кушман Белтсни бир неча маротаба муштлаган, кейин эса товадан қурол сифатида фойдаланиб, уни калтаклаган. Белтс ҳам ўз навбатида тованинг қопқоғини олиб, рақибасининг бошига туширган.
Айни пайтда аёллар қамоққа олинган. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам жавобгарликка тортилади.






