АсосийJamiyat

Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди

'Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ:

- Бойсун туманида Омонхона қишлоғи, Зовбоши тоғли ҳудуди, Дарбанд қишлоғи ҳудудларини ўз ичига олган — Бойсун кичик туризм зонаси;

- Сариосиё ва Узун туманларида Хонжиза тоғ тизмалари ён бағирларида ҳамда Сариосиё тумани Сангар дак қишлоғи ҳудудларида — Сариосиё кичик туризм зонасини;

- Шеробод тумани Шалқон қишлоғи, Хўжаикон туз кони ҳудудларида ҳамда ҳудуддаги мевали боғларни ўз ичига олган — Шеробод кичик туризм зонасини ташкил этилади ҳамда уларда замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектлар қурилади.

    Бошқа янгиликлар