1

Фильм суратга олаётган режиссёр жирафа берган зарба туфайли оламдан ўтди

ДУНЁ 06.05.2018, 22:39
Фильм суратга олаётган режиссёр жирафа берган зарба туфайли оламдан ўтди

47 ёшли режиссёр Карлос Карвальо фильм суратга олаётганда жирафа берган зарба туфайли оламдан ўтди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Суратга олиш гуруҳи иштирокчиларидан бирининг сўзларига қараганда, режиссёр Жеральд лақабли жирафани йирик планда суратга олаётган вақтда жирафа унга боши билан зарба берган. Карвальо Йоханнесбург касалхонасига олиб борилганига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

Парк ходимлари мазкур воқеада жирафани айблаш ноўринлигини маълум қилишди. Уларнинг айтишича, режиссёрнинг ўзи хавфсизлик қонун-қоидаларига риоя қилмаган.

Карлос Карвальо ёввойи табиат ҳақида фильмларни суратга олиш билан шуғулланган. У халқаро мукофотлар, “Кумуш шер” ва Африка кинематография академиясининг нуфузли мукофотлари билан тақдирланган машҳур режиссёрлардан бири эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1