1

Гавайи оролларида вулқон фаоллиги давом этмоқда

ДУНЁ 07.05.2018, 11:02
Гавайи оролларида вулқон фаоллиги давом этмоқда

Ўтган кунларда Гавайи оролларида кузатилган сейсмик фаоллик туфайли сайёрамиздаги энг фаол вулқонлардан бири – Килауэа уйғониб, лава оқими ҳудуддаги аҳоли манзилгоҳи – Леилан Эстейтсгачага етиб келгани ҳақида хабар бергандик.

ОАВнинг сўнгги маълумотларига кўра, вулқон фаоллиги давом этмоқда. Ўнлаб ёриқлардан 70 метр баландликка отилиб чиқаётган лава оқими ҳозиргача 30 га яқин хонадонни ўз домига тортган. Ҳудудда 10 минг аҳоли доимий яшаш жойидан кўчирилган.

Hawaii News Now порталининг маълум қилишича, Килауэа атрофидаги вазият ҳануз хавфли, вулқоннинг ғарбий тарафидаги фаоллик ҳали бери тўхтамайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1