АсосийJamiyat

18 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

'18 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Президентимиз фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 18 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари топширилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

"Мен, ушбу кунни қайтадан туғилган куним дея, эътироф этдим. Гуё туш кўраётгандекман. Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ўзим номимдан, бу бахтни йиллар давомида мендек интизор кутган оилам номидан миннатдорчилик билдираман", – дейди М.Қурбонов

ЎзА хабарига кўра, фуқаролик паспортларини Тошкент шаҳар ҳокими в.б Ж.Ортиқхўжаев топширди.

    Бошқа янгиликлар