Польша жанубида жойлашган кўмир кони қулаб тушиши оқибатида 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлди ва 3 нафар инсон бедарак йўқолди, деб хабар берди РИА Новости нашри.
Польшанинг Чехия билан чегарадош ҳудудида юз берган 3,4магнитудагизилзиладан сўнг, кўмир конида қулаш рўй берди.Ҳодиса содир бўлган вақтда ер остида 250 нафар кончи бўлган. Уларнинг икки нафари қурбон бўлган ва бир неча ишчи турли даражада жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Қутқарув гуруҳи одамларни 900 метр чуқурликдан олиб чиқди.
Бироқ, уч нафар кончи ҳалигача топилгани йўқ.
“Мен бедарак йўқолган кончилар гуруҳиданман. Ҳеч ким бундай ҳодиса содир бўлишини мумкинлигини тасавур ҳам қилмаган эди. Ҳаммаси қисқа вақт ичида рўй берди. Бу жуда даҳшатли эди”, деди кончилардан бири.
Воқеа жойида 200 га яқин қидирув-қутқарув гуруҳи ходимлари иш олиб боришди. Қутқарув операциясийўқолган 3 нафар кончи топилгунига қадар давом этади. Бироқ, тахминларга қараганда, улар ҳаётдан кўз юмишган. Қулаш сабаб шахтанинг барча қисмлари ёпилиб қолган бўлиб, улар вайроналар остида қолмаган тақдирда ҳам кислород етишмаслиги туфайли ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
Мамлакат президенти Анджей Дуда воқеа жойига келди ва қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.






