АсосийJamiyat

Транспорт воситасининг ойналарини қорайтирганлар жаримага тортилмоқда

' Транспорт воситасининг ойналарини қорайтирганлар жаримага тортилмоқда'ning rasmi

Ҳар бир ҳаракатнинг ўз меъёри бўлади. Айниқса, транспорт воситаларини бошқараётганлар учун шундай муҳим белгиланган қоидалар борки, уларга амал қилиши шарт. Ҳеч бир қоида шунчаки ўйлаб топилган. Белгиланган ҳар бир қонун-қоидаларда, энг аввало, инсонлар манфати инобатга олинган. Бироқ кўча-кўйда тартибларга амал қилмай, белгиланган талабларни бузиб ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини кунда учратамиз.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизмати хабарида 30 апрель – 6 май кунлари республика автомобиль йўлларида ана шундай белгиланган талабларни бузгани оқибатида жами 141 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Натижада 137 фуқаро турли даражада жароҳатланган.

Ўтган ҳафтада йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 79 минг 707 қоидабузарликлар аниқланган. Уларнинг 39 минг 415 таси қўпол қоидабузарликлар тоифасига киритилган. Жумладан, 1 минг 629 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 12 минг 857 ҳолатда белгиланган тезлик талаби бузилган, 903 ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш, 10 минг 785 ҳайдовчи эса одам ташиш қоидаларига амал қилмаган.

Шунингдек, транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 219, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 802 ва хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган 13 минг 376 ҳайдовчилар ҳам тўхтатилган.

Хабарда барча қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилгани айтилган. Эслатиб ўтамиз, белгиланган қоидаларга амал қилмаслик инсонлар ҳаётига хавф солиш билан баробардир.

    Бошқа янгиликлар