Андижонда 9 май Хотира ва Қадрлаш куни олдидан ҳарбий парад бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, Мудофаага кўмаклашувчи ”Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши, мудофаа ишлар бошқармаси ҳамда ҳарбий қисмлар томонидан ташкил этилган тадбир Асака туманидан бошланди.
«Она Ватан чорлайди!», «Тинчлик учун!», «Ғалаба учун!», «Ватанимиз учун!», «Хотира мангу», «Ватан улуғ, бурч муқаддас!», «Тинчлик деган бебаҳо неъматнинг қадрига етайлик!», «Тинчлигингга жоним фидо, муқаддас Ватан!», «Ватан ҳисси, Ватан туйғуси барча нарсадан қадрлироқ», «Ватанга хизмат-олий саодат» шиорлари қадалган ҳарбий ва жанговор техникалар Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги майдонга келди.
Уруш даври ҳарбий кийимида бўлган аскарлар, йигит ва қизлар куй ва қўшиқларга рақсга тушдилар. Уларга атрофдагилар жўр бўлди.
"Андижоннома" нашрининг ёзишича, ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган ғалаба, тинчлик мадҳ қилинган куйлар тадбирга кўтаринки кайфият бахш этди.











