Пойтахтдаги катта ресторанлардан бири, "Эзидиёр" базмгоҳи ҳам бузилади. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.
Бугун «Тошкент сити» объектидаги қурилиш авжида. Айни дамда Ўқчи маҳалласидан янги уйга кўчирилмаган 20та хонадон қолган. Аҳоли март ойи сўнгги кунларида газ таъминотидан узиб қўйилган эди, аммо, сув ва электр бор.
"Одамлар арз қилишни билади, лекин мана вазиятни кўринг, қандай қилиб газ таъминотини сақлаб қолиш мумкин. Аҳолини Яшнобод ва Олмазор туманидаги уйларга кўчириб келяпмиз. Иложи борича ана шу одамлар кўнглига қарашга интиляпмиз. Лекин шунга қарамасдан улар орасида норози бўлаётганлари ҳам йўқ эмас.
Тўйхона атрофидаги бинолар ҳам тез орада бузилиши кутилмоқда. Ушбу обьектлардаги тадбиркор ўзларига бошқа ер танлаб улгурмаганлар. Тарбиркорларга бошқа ҳудудлардан жой кўрсатилган", - дея куйиниб гапирди Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров.







