Бугун Генерал - майор Собир Раҳимов ҳайкалининг тарихий жойига ўрнатилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда ветеранлар, ёшлар, Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиллари ва генерални хотирлаш учун йиғилган ҳарбийлар иштирок этишди.
Ушбу тадбир шодлик ва қувонч руҳида бўлиб ўтди. Маҳобатли ҳайкалга назар солишга йиғилган меҳмонларнинг қалблари шоду-хуррамликка тўлди.
Эндиликда ободонлаштирилган янги майдон пойтахтимиз аҳолиси учун севимли жойлардан бирига айланади.










