АсосийJamiyat

Қонликўлда «Арба» агро этник туристик майдони ташкил этилади (фото)

'Қонликўлда «Арба» агро этник туристик майдони ташкил этилади (фото)'ning rasmi

Қонликўл туманида «Арба» агро этник туристик майдони ташкил этилмоқда, деб хабар бермоқда Кruz.uz нашри.

«Бу жойда қорақалпоқча, туркманча, қозоқча ўтов(қор уй)лар бор. Караватлар эса ўзбекча. Бу майдончани «Халқлар дўстлиги» деб атамоқчи эдик. Лекин бу узунроқ ном. Бундан ташқари туристларнинг ҳам ёдларида қолиши қийин. Шунинг учун миллий ном «Арба» ёдимизга келди ва шу номда тўхталдик. Бу ном ҳамманинг ёдида қолади. Арванинг пасти бир хонали жой. Йўлда мотоцикл ва велосипедда кўп туристлар ўтишади. Улар келиб дам олиб кетишлари мумкин", - дейди туман ҳокими ўринбосари Қурал Абдикаримов.

Майдончаинг очилиш маросими 25-26 май кунларига белгиланган.

Шунингдек, хабарда майдонга туя ва отлар келтирилиши ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

Расмлар муаллифи Бауржан Ботабаев

    Бошқа янгиликлар