АсосийDunyo

Гватемала ва Гондурас ҳудудидаги кўрфаз чиқиндиларга тўлди

'Гватемала ва Гондурас ҳудудидаги кўрфаз чиқиндиларга тўлди'ning rasmi

Гватемала ва Гондурас ҳудудидаги кўрфаз ҳозирда чиқиндилар билан тўлган, деб хабар берди РИА новости нашри.

Ушбу вазиятдан ташвишга тушганГватемала ҳукумати уни тозалаш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Гватемала атрофни мухофаза қилиш вазирлигива хукумат вакилларикўрфаз тобора ифлосланиб бораётганидан ташвишга тушган. Шу сабабли уни аввалги ҳолатига қайтариш мақсадида тозалаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳага кўра, тўрдан яратиладиган "био тўсиқлар " кўрфаз бўйлаб жойлаштириб чиқилади. Сувдаги барча чиқиндилар эса келиб, тўрларга йиғилади. Шу йўл биландарё чиқиндилардан тозаланади. Сув юзасида елим идишлар, ёғоч бўлаклари йиғиб олингач, қайта ишлаш марказларига юборилади. Кўрфазни тозалаш лойиҳаси учун махсус жамоа бириктирилган.

“Биз чиқиндилар дарё орқали қўшни Гондурасдаги денгизга чиқиб кетишидан хавотирдамиз.Ифлосланиш сув юзасида бўлсауни тозалаш мумкин. Бироқ, сув остига чўккан чиқиндилар катта муаммодир” деди атроф-муҳит вазирлиги ходими Куставо Варгас.

Бундан аввал хам ушбу лойиҳадан кенг фойдаланилган бўлиб, бир қанча дарёлар ва пляжлар“био девор” ёрдамида тозаланган. Дастур ҳозирга қадар мамлакатдаги 60 фоиз дарёларни экологик жиҳатдан аввалги ҳолатга келишига ёрдам берган.

    Бошқа янгиликлар