АсосийDunyo

Nissan компанияси дизель ёрдамида ҳаракатланувчи автомобиллар савдосини тўхтатди

'Nissan компанияси дизель ёрдамида ҳаракатланувчи автомобиллар савдосини тўхтатди'ning rasmi

Автомобиль ишлаб чиқаришда етакчилардан бўлган Nissanкомпанияси дизель ёқилғисига қарши эканлигини маълум қилди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Компания Европа мамлакатларида дизель ёрдамида ҳаракатланадиган автомобиллар савдосини тўхтатади. Ушбу қарорЯпониянингатроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини тартибга солиш тўғрисидаги қароридан сўнг қабул қилинди.

Nissan сўнги йилларда бу каби автомобилларга бўлган талаб тоборо камайиб бораётганини маълум қилди. Компания Европа бозорларига мўлжалланган янги модделларга дизель двигателларини ўрнатишни истамайди.

Унинг электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга қаратилган режалари 2022 йилдан бошлаб тўлиқамалга оширилади. Ушбу қарор Англияда жойлашган Nissan заводидаги юзлаб ишчиларни хавотирга солмоқда.

Бу ерда йилига 500 минг дона дизель ёрдамида ҳаракатланувчи амтомобиль йиғилади. Ўтган йили ушбу кўрсаткич 35 фоизга тушиб кетган. Бу эса завод ишчилари сони қисқаришига олиб келиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар