АсосийJamiyat

“Ҳалол туризм” нима дегани?

'“Ҳалол туризм” нима дегани?'ning rasmi

Биз учун “Ҳалол туризм” тушунчаси янгилик. Шу сабаб “Ortadogu Grup”компанияси “Ҳалол туризм йўналишида тажриба алмашинуви, ҳамкорлик ва истиқболли ҳаркат мавзу”сида ўтказиладиган анжуманга таклиф этишганда қизиқиб қолдим.


Аслида туризмнинг бу йўналиши пайдо бўлганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. “Ҳалол туризм атамаси” минтақамизда яқин-яқиндан ишлатила бошланди. Дунёда ислом динига эътиқод қилувчи 1,6 миллиард аҳоли истиқомат қилади, шундан қарийб 150 миллиони ҳар йили саёҳатга чиқади. Шундан келиб чиқиб, “Ҳалол туризм” бугунги кун учун жуда керак деган хулосага келиш мумкин.

Хўш, “Ҳалол туризм” ўзи нима? У оилавий ҳордиқ чиқариш, ҳамёнбоп турар жойларда тунаб, сифатли, озода овқатланиш шохобчаларида таомланиш ҳамда исрофгарчиликни хуш кўрмайдиганлар учун яратилган хизмат туридир.

2017 йилда йилда “Ҳалол туризм” бўйича «Grescent Rating» ташкилоти томонидан тузилган рейтингда Ўзбекистон 28-ўринни эгаллаган. Биринчи ўнталикка эса Малайзия, Индонезия, Марокаш ва Туркия мамлакатлари ўрин олган.

Булар орасидан бизга тил, дин ва маданият жиҳатдан яқин бўлган, қардош Туркияга ўзбекистонликлар кўпроқ саёҳатга боришади. Туркияда туризм анча ривожланган, айниқса “Ҳалол туризм” Шундай экан туризм соҳасида улардан кўп нарсаларни ўрганишимиз мумкин.

Тадбир ташкилотчиси “Ortadogu Grup” компанияси нафақат турли соҳалардаги йирик лойиҳалари балки “Ҳалол туризм” стандартларига тўла жавоб берадиган “Wome Deluxe” оилавий меҳмонхонаси билан ҳам машҳур.

Ушбу меҳмонхона вакили Месут Мендерес Карабоға тадбирга сўзга чиқиб, йиғилганларга меҳмонхона ҳақида батафсил маълумот берди:

– “Ҳалол туризм” стандартларига тўла жавоб берадиган комплексимизда бошимиз тожи бўлмиш аёлларимиз учун алоҳида шароитлар яратилган. Улар учун меҳмонхонада ҳовузлар ва денгиз соҳилида пляж майдони бегона эркакларнинг назари тушмайдиган қилиб ўраб қўйилган. Болалар учун ҳам махсус, кўнгилочар, тарбиявий тадбирларга бой майдончалар ажратилган. Ота-оналар фарзандларини ишониб топшириб, бемалол ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар мавжуд. Отелимиз Туркияда энг катта отел бўлиш бирга “Ҳалол туризм” дастурини татбиқ этиш бўйича ҳам биринчи ҳисобланади.

Бундан ташқари, отелда 450 кишига мўлжалланган масжид ҳам бор. 2015 йилда қурилган отелимиз охирги икки йил ичида 255 минг сайёҳни қабул қилди. Отелимиз яна бир жиҳати билан, яъни 365 кун сайёҳларни қабул қила олиши билан ҳам бошқалардан фарқ қилади.

“Radisson Blu Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтган ушбу тақдимот туризм соҳасида фаолият юритадиган ҳамюртларимиз ва ОАВ вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Улар “Wome Deluxe” вакилига ўзларини қизиқтирган саволларни беришди, бундан ташқари ҳамкорлик юзасидан фикрлар алмашишди.

Дилфуза Собирова

    Бошқа янгиликлар