Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғоибназаров Тошкентдаги бузилиши кутилаётган айрим йирик объектлар ҳақида ЎзАга маълумот берди.
Халқ орасида муҳокамаларга кўп бора сабаб бўлган “Мумтоз” тўйхонасининг тақдири тўғрисида туман ҳокими шундай деди:
“Мумтоз” тўйхонаси бузилиши режада бор. Аммо бу яқин йилларда амалга ошмайди, 3-4 йилдан сўнг тўйхона жойи текисланиши лозим. Белигиланган дастур режасига кўра, ана шу тантаналар маскани жойлашган манзилдан айни дамда қурилиш ишлари олиб борилаётган “Сузук ота” мақбараси кўриниб туриши лозим".






