АсосийJamiyat

Ҳайдар Алиевнинг 95 йиллиги нишонланди

'Ҳайдар Алиевнинг 95 йиллиги нишонланди'ning rasmi

Бугун Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида Озарбойжон президенти Гейдар Алиевнинг таваллуд куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Озарбойжон диаспораси ва маданият вакиллари иштирок этишди.Озарбойжан Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчисиГусейн Гусейнов сўзга чиқиб, мамлакат учун энг қийин паллада раҳбарлик қилган Гейдар Алиевнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг меҳмонлар Гейдар Алиевнинг бюстига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди. Мамлакатни 30 йил давоми бошқарган Ҳайдар Алиевнинг чекига энг қийин паллада раҳбарлик қилиш тушди. Унинг ҳаёт йўли, сиёсий маҳорати ва матонати барчамиз учун ўрнак бўлишга арзийди. Уозарбойжон халқини ва ўз мамлакатини ҳаддан ортиқ севарди. Ҳайдар Алиев хотираси озарбайжон халқи ва қардош халқлар хотирасида абадий қолади.

    Бошқа янгиликлар